icon
SHOVOT TUMANI
AXBOROT-KUTUBXONA
MARKAZI
Kitobsiz taraqqiyotga, yuksak ma'naviyatga erishib bo'lmaydi. Kitob o'qimagan odamning ham, millatning ham kelajaki yo'q.
SH.Mirziyoyev

Yangiliklar

Blog
3-декабрь — “Халқаро ногиронлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни”

Бугун Шовот туман Ахборот-кутубхона марказининг Оқкўл маҳалласида фаолият юритаётган кўчма кутубхона ходимлари томонидан 3-декабрь — “Халқаро ногиронлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни” муносабати билан маҳалладаги имконияти чекланган ёш китобхонлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида кўчма кутубхона ходимлари уларнинг ҳолидан хабар олиб, эҳтиёж ва қизиқишларини ўргандилар. Шунингдек, янги адабиётлар, илмий-оммабоп нашрлар ва бадиий китоблар юзасидан китоб тарғиботи ўтказилиб, ёшларга ўқиш маданияти, билим олишнинг аҳамияти ва китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир жараёнида ёш китобхонларга уларни қизиқтирган йўналишлар бўйича тавсиялар берилди, китоблар мутолааси орқали дунёқарашни кенгайтириш, касб танлаш ва ижодий фикрлашга кўмак берувчи адабиётлар билан таништирилди.

Мазкур учрашув имконияти чекланган ёшлар учун нафақат маънавий қўллаб-қувватлаш, балки улар билан мунтазам ишлаш, уларни китобхонликка жалб этиш ва ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилди.