icon
SHOVOT TUMANI
AXBOROT-KUTUBXONA
MARKAZI
Kitobsiz taraqqiyotga, yuksak ma'naviyatga erishib bo'lmaydi. Kitob o'qimagan odamning ham, millatning ham kelajaki yo'q.
SH.Mirziyoyev

Yangiliklar

Blog
“ИНФОЛИБ ЎЗБЕКИСТОН – 2025” XIV Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги

“ИНФОЛИБ ЎЗБЕКИСТОН – 2025” XIV Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида 49093-ҳарбий қисмда мазмунли учрашув бўлиб ўтди

“ИНФОЛИБ ЎЗБЕКИСТОН – 2025” XIV Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида 49093-ҳарбий қисмда маънавият ва китобхонликка бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбир “1000 Китоб” лойиҳаси доирасида ўтказилиб, унда кутубхона ходимлари томонидан дунёга машҳур муаллифларнинг ўзбек тилига таржима қилинган илмий-бадиий асарлари юзасидан қизиқарли тақдимот ўтказилди.

Тақдимот жараёнида ҳарбий хизматчиларга инсон тафаккурини бойитувчи, дунёқарашни кенгайтирувчи, эзгулик ва билимга чорловчи китоблар ҳақида сўз юритилди. Иштирокчилар буюк адибларнинг асарларидан намуналар тинглаб, уларнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Тадбир доирасида, шунингдек, янги келган китоблар асосида китоб ярмаркаси ташкил этилди. Ярмарка давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган асарларни кўздан кечириш, ўқиш учун танлаб олиш ҳамда китоблар оламига янада яқинлашиш имкониятига эга бўлишди.

Тадбир якунида ҳарбий қисм томонидан кутубхонага янги китоблар совға қилинди. Ушбу эзгу ташаббус кутубхона фондининг янада бойишига, ёшлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Бундай учрашувлар китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, маънавий бойлик ва билим манбаи сифатидаги аҳамиятини янада чуқурроқ англашга ёрдам беради.