
<p>Шовот туман Ахборот-кутубхона марказида истеъдодли шоира, тарихчи, ўлкашунос журналист, қадимий Хоразм тарихи ва ўтмишдаги улуғ сиймолар ҳақида бир қатор китоблар муаллифи, “Тўмарис” жамоат фонди раҳбари ҳамда “Тўмарис авлоди” журнали бош муҳаррири Шарқия Эшчанова, шунингдек, Қорақалпоғистон ва Хоразмда “Анамақом” рутбаси билан ижод қилаётган Гулбаҳор Жумабоева лар билан биргалика ижодий кеча ўтказилди.Кечани Шовот туман Ахборот-кутубхона маркази директори Марямжон Пиржанова очиб берди. Ушбу учрашувда Шарқия Эшчанованинг янги китоблари тақдимоти ҳамда “Тўмарис” жамоат фонди ҳақида батафсил маълумот берилди. “Тўмарис” жамоат фондининг Шовот тумани раислигига АКМ директори М. Пиржанова сайланди.Тадбир иштирокчилари Гулбаҳор Жумабоева нинг ижодларидан намуналар тинглашди.</p>