
<p>Шовот туман Ахборот-кутубхона марказига қарашли Оʻзбекистон қишлогʻи, Оқкоʻл маҳалласида жойлашган коʻчма кутубхона ҳамда 16-умумий оʻрта таʼлим мактаби ҳамкорлигида ёзувчи Н.Қиличевнинг “Бахт қуши” асаридан ўрин олган “Юзма-юз” ҳикоясига бағишланган китоб мутолааси тадбири бўлиб ўтди.</p> <p>Тадбир давомида мактабнинг ўқитувчилари, ижодсевар ўқувчилар ҳамда кутубхона ходимлари ўзаро самимий мулоқотда бўлишди. Ҳикоянинг қаҳрамонлари, уларнинг ҳаётий йўли, инсоний қадриятлар ва эзгулик ғоялари юзасидан қизғин фикр алмашилди. Ўқувчилар ўз ҳиссиётларини ифода этиб, асардан олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар.</p> <p>Тадбир жараёнида китоб ўқишнинг инсон тафаккурини бойитиши, руҳий оламни кенгайтириши ва эзгуликка чорловчи куч эканлиги алоҳида таъкидланди. Кўчма кутубхона ходимлари эса ўқувчиларга янги адабиётлар ҳақида маълумот бериб, уларни мунтазам мутолаага даъват этдилар.</p> <p>Бундай учрашувлар ёш авлодни китобга меҳр уйғотиш, уларнинг фикрлаш доирасини кенгайтириш ва миллий адабиётимиз дурдоналарига меҳр уйғотишда муҳим аҳамият касб этади.</p>