
Шовот туман ахборот-кутубхона марказига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шовот туман бўлими ҳодимлари ташриф буюришди. Ташриф давомида Рейимбой Собировнинг “Хоразмшоҳлар” китоби юзасидан мазмунли суҳбат ташкил этилди. Суҳбат чоғида асарда ёритилган тарихий воқеалар, Хоразмшоҳлар даврининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда уларнинг мамлакат тарихидаги ўрни ҳақида фикр алмашилди.Учрашув иштирокчиларга китобхонлик маданиятини тарғиб этиш ва тарихий меросимизни чуқур ўрганиш борасида муҳим туртки бўлди.