
<p>Шовот туман ахборот кутубхона марказига қарашли Ўзбекистон қишлоғи Оқкўл маҳалласида жойлашган кўчма кутубхонаси ҳамда 16-сон умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг “Қора кўзлар” номли асари юзасидан китоб тақдимоти ўтказилди. Тадбир давомида ёзувчининг бой ижодий мероси, асарнинг бадиий аҳамияти ва унда илгари сурилган ғоялар ҳақида сўз юритилди. “Қора кўзлар” асарида инсон руҳияти, муҳаббат ва садоқат, эзгулик ва ёвузлик кураши каби мавзулар чуқур ёритилгани таъкидланди. Ўқувчилар ўзларининг асар ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар, асардан парчалар ўқиб эшиттирилди.Тадбир якунида ёшларни китоб мутолаасига, миллий адабиётимизни чуқур ўрганишга ундовчи тавсиялар берилди.</p> <p> </p>