
Ўқитувчи ва мураббийлар куни – бу оддий байрам эмас, балки илм ва маърифат тантанасидир. Бу кун биз устозларга таъзим бажо келтирамиз, уларнинг олдидаги бурчимизни яна бир бор эслаймиз. Устозга ҳурмат – илмга ҳурмат, устозга миннатдорлик – Ватанга миннатдорлик демакдир. Шу муносабат билан Шовот туман ахборот кутубхона марказига қарашли 2-кўчма кутубхонаси ва 5-умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда “Устоз-отангдек улуғ” мавзусида мусиқали кеча бўлиб ўтди.