
<p><strong>Китобхон она — қалбида донолик чироғини ёққан, фарзандига эса илм ва маърифат йўлини кўрсатган меҳр манбаи. Она қўлида китоб бўлса, унинг бағрида улғайган фарзанд келажакда юксак чўққиларни забт этади. Китобни севган она — маърифатли авлоднинг таянчи ва илҳом манбаи. Фарзанд тарбиясида китобхон онанинг ўрни — қуёшнинг табиатдаги ўрнига тенг. </strong></p> <strong>Шу муносабат билан Шовот тумани ахборот-кутубхона маркази ҳамда туман "Шовот" МФЙси Оила ва хотин-қизлар фаолИ Н.Аллазарова иштирокида "Китобхон она" лойиҳаси доирасида "Китобхон она – маърифат ва тарбиянинг чироғи" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат давомида ходимлар томонидан кутубхона ҳақида маълумотлар берилди.</strong>