
<p><strong><em>#Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!</em></strong></p> <strong><em>Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 15-майдаги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда 2025-йил июнь ойидан бошлаб “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури кенг кўламда амалга оширилмоқда. Ушбу дастур доирасида ҳар ойнинг иккинчи ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари “Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” этиб белгиланган. Мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида Шовот туман ахборот-кутубхона маркази ходимлари 2025-йил сентябрь ойининг иккинчи якшанбасида “Юсуф Ҳамадоний” зиёратгоҳига маънавий-маърифий саёҳат уюштирдилар. Саёҳат давомида иштирокчилар зиёратгоҳнинг қадимий тарихий қиёфаси, диққатга сазовор жойлари ва гўзал табиати билан танишдилар. Муқаддас масканнинг сокинлик ва руҳий юксалишга чорловчи муҳитида бўлиш уларда катта таассурот қолдирди. Ушбу ташриф ходимлар учун нафақат мароқли ҳордиқ, балки маънавий бойиш, ўзаро дўстона мулоқот ва жамоавий руҳни мустаҳкамлашга хизмат қилади.</em></strong>