
<p>Шовот туман Ахборот - кутубхона марказида ёш китобхонлар ва фаол Китобхон оналар иштирокида Китобхон она куни муносабати билан "Китобхонлик оиладан бошланади" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир китобхон оналаримиз китоб мутолааси ва унинг ёшлар ҳаётидаги ўрни ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини ёш китобхонларимизга гапириб ўтдилар. Тадбирдан сўнг ёшларнинг китоб ва китоб ўқишга бўлган қизиқишлари янада ошди. Китобхон оналар иштирокида ўтказилган тадбиримиз юқори савияда бўлиб ўтди.</p>