
Шовот туман ахборот кутубхона марказида 15-май Халқаро оила куни муносабати билан “Фаровон оила сари” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди . Давра суҳбатда “Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти” Шовот тумани худудий бўлинмаси ходимлари ва “Шовот” маҳалласи фаоли Насиба Аллазарова сўзга чиқиб, оилага доим вақт ажратишни, болалар билан бирга китоб ўқишни, ота-оналаримиз билан кўпроқ дилдан суҳбатлашишни оилавий қадриятга айлантириш эканлигини айтиб ўтдилар.