icon
SHOVOT TUMANI
AXBOROT-KUTUBXONA
MARKAZI
Kitobsiz taraqqiyotga, yuksak ma'naviyatga erishib bo'lmaydi. Kitob o'qimagan odamning ham, millatning ham kelajaki yo'q.
SH.Mirziyoyev

Yangiliklar

Blog
“Ёш китобхон” кўрик танлови

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-кувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида” 2020-йил 14-декабрдаги 781-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрация хузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2025-йил 7-апрелдаги 3-сон фармойиши билан 2025-йил 21-27-апрель кунлари “Ўзбекистон-китобхонлар юрти” шиори V-Республика "Китобхонлик ҳафталиги" қилиб белгиланган.Шу муносабат билан Шовот туман ахборот кутубхона марказида  “Ёш китобхон” кўрик танлови бўлиб ўтди. Танловда 16-умумий ўрта таълим  мактаби, 44-умумий ўрта таълим мактаби ва 27-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари беллашишди. 4 та шартдан иборат танловда 44-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Эркинбоева Умида ғолибликни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.