icon
SHOVOT TUMANI
AXBOROT-KUTUBXONA
MARKAZI
Kitobsiz taraqqiyotga, yuksak ma'naviyatga erishib bo'lmaydi. Kitob o'qimagan odamning ham, millatning ham kelajaki yo'q.
SH.Mirziyoyev

Yangiliklar

Blog
“Ўзбекистон китобхонлар юрти” шиори остида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” ни очилиши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-кувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида” 2020-йил 14-декабрдаги 781-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрация хузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2025-йил 7-апрелдаги 3-сон фармойиши билан 2025-йил 21-27-апрель кунлари “Ўзбекистон-китобхонлар юрти” шиори В-Республика "Китобхонлик ҳафталиги" қилиб белгиланган. Шу муносабат билан бугун Шовот туман ахборот кутубхона марказида 21-27 апрель кунлари   “Ўзбекистон китобхонлар юрти” шиори остида В  Республика “Китобхонлик ҳафталиги” ни очилиши бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда туман ҳокимининг оила ва ҳотин-қизлар бўйича ўринбосари Саида Жуманиязова,  туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масаллалари бўйича маслаҳатчиси Дилдора Абдримова, туман Маънавият ва Маърифат маркази раҳбари Бекзод Матяқубов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош  мутаҳассиси Болтабой Бекметов ,туман ижод маркази тўгарак аъзолари, 8-сон мусиқа ва санаът мактаби, туман маданият бўлими, туман мактаб ва мактабгача таълими муассасалари иштирок этишди. Тадбирда янги адабиёт кўргазмалари, китоб савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Мактаб ўқувчилари томонидан саҳна кўринишлари, китобхонликни тарғиб қилувчи шеърлар, рақслар маҳорат билан ижро этилди.