
<p>Шовот туман Ахборот-кутубхона марказида ўзбек адабиётининг забардаст ва бетакрор намояндаларидан бири, драматург, ёзувчи ва жамоат арбоби Шароф Бошбековнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий-маърифий суҳбат ташкил этилди. Ушбу тадбирнинг асосий мақсади ёшлар ва китобхонлар ўртасида миллий адабиётга бўлган қизиқишни ошириш, ижодкорнинг бой адабий меросини тарғиб этиш ҳамда маънавий тарбияни мустаҳкамлашдан иборат бўлди. Суҳбат якунида бундай маънавий-маърифий тадбирлар ёш авлодни миллий адабиётга ошно этишда, китобхонлик маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. Шароф Бошбековнинг ҳаёти ва ижоди ёшлар учун ибрат мактаби экани, унинг асарлари эса маънавий бойлик манбаи сифатида доимо қадрли бўлиб қолиши қайд этилди. Тадбир барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди ва келгусида ҳам шундай адабий суҳбатларни давом эттиришга келишиб олинди.</p>